АҚШ бош прокуратураси Хитойнинг КХДР билан савдо алоқаларига эга компанияларига қарши қатор чоралар ишлаб чиқди, деб ёзмоқда The Wall Street Journal.

Газетанинг манбаларга асосан хабар беришича, гап Хитойнинг беш компанияси, жумладан Dandong Zhicheng ҳақида бормоқда. Америка ҳукумати уларни Шимолий Кореядан кўмирни долларга сотиб олишда айбламоқда.

АҚШ бош прокуратураси май ойида ушбу компанияларнинг активларини вақтинчалик хатловга олиш ҳақидаги суд ордерини олган.

Шунингдек таъкидланишича, Хитой компаниялари транзакциялар ўтказган Американинг қатор банклари бу амалиётлар ҳақида прокуратурага ҳисобот тақдим этди. Газетанинг қўшимча қилишича, бу АҚШ федерал ҳукуматига Хитой компаниялари активлари доимий асосда музлатиб қўйиш ва шу тариқа Хитойга босимни кучайтириш имконини беради.

Аввалроқ экспертлар Хитой санкциялари КХДРга зарба бўлиб тушиши, бироқ унинг ядро дастурини тўхтата олмаслиги ҳақида маълум қилишганди.