Барселона марказида кишилар устига микроавтобусни ҳайдаб борган Юнус Абу Ёқуб ва унинг ҳамтовоғи ҳужумдан бир неча кун аввал Парижда бўлишган, деб хабар қилмоқда BFMTV.

Хабарга кўра, террорчилар 12 ва 13 август кунлари Парижга Audi A3 автомобилида келишган. Ушбу транспорт воситасидан Камбрильсадаги терактни амалга оширишда ҳам фойдаланилган.

Телеканал маълумотига кўра, эркаклар Париж яқинидаги меҳмонхонада бир кечага тўхташган, сўнг Франция пойтахтига кетишган ва у ерда харидларни амалга оширишган. Шундан кейин улар Испанияга қайтиб келган.

Аввалроқ полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлаганди.