Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарага яқин ҳудудда жойлашган ҳарбий қисмга август ойи бошида махфий тарзда келган. Бу ҳақда «Рёнхап» агентлиги ҳукуматдаги манбаларга асосан хабар бермоқда.

Манбаларнинг сўзларига кўра, Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадан атига бир километр масофада жойлашган ҳарбий қисмга борган.

Таъкидланишича, КХДР етакчисининг ташрифидан кўзланган мақсад номаълум, бироқ, у Пхеньян Сеулга нисбатан янги ҳарбий фитнага тайёргарлик кўраётганидан дарак бериши мумкин экан.

Аввалроқ КХДРдан Сурияга юклар етказиб берилишига бўлган уриниш фош этилганди.