АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг Суриянинг Раққа шаҳрига берган авиазарбалари натижасида тинч аҳоли вакилларидан камида 78 нафари ҳалок бўлди. Бу ҳақда SANA агентлиги хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, коалиция авиацияси Ас-Сахоний, Харит Ал-Беда ва Ат-Тусия мавзеларига зарбалар берган.

Бундан ташқари, кўплаб уй-жойлар ҳамда инфратузилма объектлари вайрон бўлгани хабар қилинмоқда.

Аввалроқ АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиққанди.