Польша миллий хотира институти мамлакат собиқ президенти Лех Валенсага нисбатан жиноий иш қўзғатди. У махсус хизматлар билан ҳамкорлик масаласида ёлғон гувоҳлик берганликда гумонланмоқда.

«Польша радиоси»нинг хабар беришича, тергов бошланиши ҳақида Польша бош прокурори ўринбосари Анжей Позорский маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, гап Валенсанинг Польша Халқ Республикаси вақтида махсус хизматлар билан эҳтимолий ҳамкорлиги бўйича кўрсатмалари ҳақида бормоқда.

Аввалроқ Польша ТИВ раҳбари Витольд Вашчиковский Иккинчи жаҳон урушининг бошланишига Советлар Иттифоқи масъул бўлгани ҳақида маълум қилганди.