Россия бош вазири Дмитрий Медведев Қозон шаҳрида Ўзбекистон бош консуллигини очиш ҳақидаги фармойишни имзолади. 

Фармойишга кўра, Қозондаги бош консуллик Бошқирдистон, Марий Эл, Мордовия, Татаристон, Удмуртия, Чувашия, Пермь ўлкаси, Нижегород, Оренбург, Пенза, Самара, Саратов ва Ульяновск вилоятлари ҳудудини қамраб олади.

Аввалроқ Владивостокда Ўзбекистон бош консуллиги очилиши хабар берилганди.