Лос-Анжелес суди Johnson & Johnson фармацевтик корпорацияси зиммасига унинг маҳсулотини ишлатгандан кейин саратонга чалинганини айтган аёлга 417 млн доллар товон пули тўлаш мажбуриятини қўйди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда. Товон пули миқдори бундай ишлар учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади. 

Судьянинг айтишича, компания ўз маҳсулотларини қўллаганда саратонга чалиниш хавфи борлигидан истеъмолчиларни ўз вақтида огоҳлантирмаган. 

Таъкидланишича, АҚШда мингдан кўпроқ одам компанияга қарши шундай даъво аризаси берган. 

Аввалроқ Сент-Луис суди ушбу компания зиммасига саратонга чалинган аёлга 110 млн доллар тўлаб бериш мажбуриятини қўйганди.