1 сентябрдан Тошкент аҳолиси ва ташкилотларидан қаттиқ маиший ва суюқ ҳолдаги чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари 9,3 фоизга қимматлашади. Бу ҳақда «Махсустранс» бошқармаси сайтида маълум қилинган.

Аҳоли учун маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш нархи ҳар бир киши учун бир ойга 3200 сўмдан 3500 сўмга оширилади.

Бюджет ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун 1 куб метр қаттиқ маиший чиқиндини олиб чиқиб кетиш нархи 41989,5 сўм (ҳозирда — 38390), 1 тонна суюқ ҳолдаги чиқинди учун эса 15690,97 сўм (14346) этиб белгиланди.

Тошкентда охирги марта чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари ўтган йилнинг ноябрь ойида оширилганди.