Wal-Mart савдо тармоғида дирижабллар ёрдамида юкларни сақлаш ва ташиш концепцияси ишлаб чиқилди, кейин эса дарҳол уни патентлашга қарор қилинди. Патент аризасига қўшиб берилган қайдномага кўра, газ билан тўлдирилган дирижабль автопилот ёки ердан бошқарилувчи оператор ёрдамида 300 метргача баландликда учади. Hi-News шу ҳақидаги маълумоти билан бўлишди. 

Дирижаблнинг юкхонаси нафақат жўнатмаларни ташиш, балки кичик буюртмаларни етказиб беришда қўлланувчи дронларни сақлаш учун ҳам хизмат қилиши мумкин. Бундан ташқари, ўша ерда, дирижабль бортининг ўзида керакли персонал бўлади, юк ташувчилар ва таъмирлаш хизмати муҳандислари шулар жумласидандир. 

Курьерлик дирижабли ғояси шуниси билан диққатга сазоворки, катта ҳаво кемаси бирйўла бир неча туманга хизмат кўрсатиши ва шу тариқа мижозларга товар етказиб беришга кетадиган маблағларни қисқартиришга ёрдам бериши мумкин, зеро компания бунга жуда кўп ресурс ва пул сарфлайди. Учар омбор логистикани енгиллаштириб, жўнатмаларни бир пунктдан бошқасига ташиш заруратидан халос қилади. 

Wal-Mart илғор технологияларни яхши кўради, шунинг учун вақт билан ҳамнафас юришга ҳаракат қилади. Компания ходимлари аллақачон виртуал реалликка ўқишни бошлаб юборишган, тармоқнинг баъзи супермаркетларида эса автоматлаштирилган аравачалар пайдо бўлмоқда.