Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги юқори даражадаги кенг қамровли делегация 2017 йил 20-23 август кунлари Ҳиндистонга ташрифини амалга оширмоқда. Делегация таркибига Ўзбекистон Ташқи савдо вазири Элёр Ғаниев, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, АКТ, ипакчилик, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, сайёҳлик ва терига ишлов бериш соҳаларини қамраб олган турли юқори даражали мансабдор шахслар ва бизнес вакиллари киради. Бу ҳақда ANI агентлиги хабар қилмоқда.

Ташриф 2017 йил июн ойида Остона шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Нарендра Моди ўртасида жуда самарали ҳамкорликнинг амалдаги ифодасидир. 

Ташриф чоғида Комилов Вице-президент Венкаяи Наидуни, Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан кенг миқёсда музокаралар ўтказди, ташқи алоқалар вазири М.Ж. Акбар билан кўплаб битимларга эришилди. А.Комилов раҳбарлигидаги делегация аъзолари ўз йўналишлари бўйича батафсил маълумотга эга бўлишди.

Кенг кўламли ўзаро алоқалар Ўзбекистон-Ҳиндистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолатини қайта кўриб чиқиш ва уни янги даражага кўтариш учун йўл харитасини ишлаб чиқиш имконини берди. Томонлар икки томонлама муносабатларни барча соҳаларда жадаллаштириш, кенг қамровли ва кўламли кун тартиби асосида ўзаро алоқалар тарихида янги саҳифа очиш тўғрисида келишиб олдилар.