«Барселона» «Ливерпуль»дан Филиппе Коутиньони харид қилиш фикридан қайтмаяпти.

Sky Sports хабарига кўра, каталонияликлар клуби бразилиялик футболчи учун тўртинчи таклифни жўнатди, таклиф миқдори 138 миллион фунтни ташкил қилади. Шундан 101 миллион фунт трансфергача, яна 37 миллион фунт – бонуслар кўринишида тўланиши кўзда тутилган. 

Бунгача рад этилган 130 млн евролик учинчи таклифдагидан фарқли ўлароқ, бонусларни футболчининг Чемпионлар лигасидаги ютуқлари учун бериш белгиланган.

Бундан аввалроқ «Барселона» «Ливерпуль» Коутиньони сотмаслик қарорида қатъий тураётгани учун уни трансфер қилишдан воз кечгани ҳақида хабар берилганди.