Нодир Отажонов бош вазирнинг янги ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Kun.uz» манбаси хабар берди.

Отажонов ҳукуматда Улуғбек Рўзиқулов ўрнини эгаллади. Энди у Экспорт салоҳиятини ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари ҳисобланади.

Нодир Отажонов 1967 йили Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида туғилган.

Маълумоти - олий. 1993 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган, 1999 йилда – Наманган муҳандислик-педагогика институтини, 2000 йилда - Ўзбекистон Республикаси Банк ва Молия академиясини битирган. Муҳандис-механик, иқтисодчи, молия магистри.

Оилали, икки фарзанди бор.

Нодир Отажонов бунгача «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» акциядорлик лизинг компаниясини бошқарган, 1993 йилдан 2007 йилгача Молия вазирлиги тизимида ишлаган.