Cadillac компанияси CTS-V седанининг Glacier Metallic Edition номини олган махсус сериясини ишлаб чиқармоқда. Америка компанияси Cadillac'нинг 115 йиллигига чекланган ададда - 115 та седанни тақдим этади. Motor1 шу ҳақида хабар берди.

Фақатгина АҚШ бозорига йўналтирилган махсус Glacier Metallic Edition серияли Cadillac CTS-V эксклюзив  оч кулрангга бўялади. Бундан ташқари, седан экстерьери Carbon Fiber Package дизайн-пакети деталлари, хусусан, олд сплиттер, орқа спойлер, 19 дюймли ғилдирак дисклари ва тўқ қизил рангдаги Brembo суппортлари билан тўлдирилган.  Автомобиль салони Recaro спорт креслолари билан жиҳозланган.  

CTS-V Glacier Metallic Edition шунингдек уч зонали иқлим назорати ва барча креслоларни иситиш тизимлари, люк ҳамда видео ёзувчи Performance Data Recorder қурилмаси билан таъминланган. 

Махсус серияли Cadillac CTS-V сентябрь ойидан Америка автосалонларида сотувга чиқади. Янги автомобилнинг минимал баҳоси - 103 885 доллар.