Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған туркиялик ва америкалик амалдорлар ҳамроҳлигида АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис билан учрашди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар бермоқда

Таъкидланишича, томонлар Сурия ва Ироқнинг ҳудудий яхлитлиги сақлаб қолиниши зарурлигини ва ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашни қўллаб-қувватлашларини таъкидлаб ўтишган.

Ахборот агентлиги манбаларининг айтишича, Эрдўған Мэттисга Туркия АҚШ курдларнинг “Халқ муддофааси отрядлари”ни қўллаб-қувватланаётганидан ташвишланаётгани маълум қилган.

Бундан аввал Мэттис Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий ва Ироқ Курдистони раҳбари Масъуд Барзоний билан учрашган.