Эрон ва Саудия Арабистони ўзаро дипломатик ташрифлар амалга оширишади, деб маълум қилди Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зарифга иқтибос келтирган ҳолда ISNA ахборот агентлиги. 

“Икки томон учун виза сўралган. Биз якуний чоралар қабул қилинишини кутмоқдамиз”, деб аайтган Зариф.

Унинг қўшимча қилишича, ушбу ташрифлар ҳаж якунлангандан кейин бўлиб ўтиши кутилмоқда. 

Аввалроқ Зариф Ямандаги ихтилоф Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида зиддиятга олиб келмаслигига умид билдирганди.