Франция Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ президенти Дональд Трампнинг Афғонистонда Америка ҳарбий контингентини сақлаб қолиш бўйича қарорини қўллаб-қувватлади, деб хабар бермоқда Reuters.

«Франция бу мажбурият муҳим эканини тан олади ва терроризм билан курашни давом эттиришга қатъий содиқ бўлиб қолади», - дейилади ташқи сиёсат идораси баёнотида.

Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ҳам АҚШнинг Афғонистон бўйича янги стратегиясини маъқуллаб чиққанди.