Франциянинг собиқ президенти Франсуа Олланд сиёсатдан кетмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда “Франс Пресс” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Олланд президент лавозимини эгаллаган вақтда (2012-2017 йиллар) Бешинчи республиканинг энг севилмаган президентларидан бири бўлган ва иккинчи муддатга номзодини қўймасликка қарор қилган.

“Менга хавфли бўлиб кўринган вазият сабабли мен номзодимни қўймаган бўлсам ҳам, мен сиёсатдан кемаслигимни айтганман”, деб маълум қилди Олланд телеканаллардан бирида.

У “муайян вақтда айтиши керак бўлган нарсани айтишини” қўшимча қилган.

Мисол учун, Франциядаги 2017 йилги президентлик сайловлари иштирокчиларидан бири, Франциянинг собиқ бош вазири, 63 ёшли Франсуа Фийон сиёсий арбоб сифатидаги 40 йиллик фаолиятидан кейин Tikehau Capital инвестицион компаниясида ишлаш учун сиёсатни тарк этишга қарор қилган.