Германия хориждаги омборлардан давлат олтин захирасининг ярмидан кўпи – 1710 тонна олтинни муддатдан аввал қайтариб олди. Бу ҳақда 23 августда Германия марказий банки – Бундесбанк маълум қилди. 

Бундесбанк раҳбари Карл-Людвиг Тиленинг айтишича, немис олтинининг бир қисмининг хорижий омборлардан қайтарилиши дастури муддатдан аввал якунланди.

Шу билан бирга, Германия олтин захирасининг деярли ярми АҚШ ва Буюк Британияда қолмоқда. Жумладан, Нью-Йоркда 1236 тонна, Лондонда 432 тонна немис олтини бор. Германия олтин захирасининг умумий ҳажми 3378 тоннани ташкил қилади. 

Германия ўз олтин захираларини қайтариш дастурини 2013 йилда қабул қилган. Германиянинг олтин захираси ҳажми бўйича АҚШникидан кейин дунёда иккинчи ҳисобланади. Германия олтинни 1951 йилдан сотиб олишни бошлаган ва уни НАТО бўйича иттифоқдошлари – Франция, АҚШ ва Буюк Британия омборларида сақлашни афзал кўрган. Германия ҳукумати олтин захираларини АҚШ Федерал захира тизими билан келишув ҳолатига гаров сифатида қўллаган.