Германиянинг Оснабрюк шаҳридаги федерал трассада ичида АҚШ президенти Дональд Трампнинг боши шаклидаги гиёҳванд моддали 5 мингта таблетка аниқланди. Бу ҳақда Spiegel нашри хабар бермоқда. 

ОАВ маълумотларига кўра, автомобиль 51 ёшли эркак ва унинг 17 ёшли ўғлига тегишли бўлган. Улар Нидерландиядан Австрияга кетаётган бўлишган. Полиция маълумотларига кўра, таблеткалар партияси нархи 39 минг еврони ташкил қилади. Нашр маълумотларига кўра, гиёҳванд модда “Трамп улфатчиликни яна буюк қилади” ибораси билан тарқатилган.  

Таблеткалар тортиб олинган. Уларнинг эгалари кейинги тақдири ҳақида ҳеч нарса маълум қилинмаган.