Google компанияси ва Walmart супермаркетлар тармоғи электрон савдо соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди. AFP шу ҳақида хабар берди. 

Манбага кўра, Walmart ўз товарларини Google Assistant тизими орқали овозли харидда таклиф қилмоқчи. 

Таъкидланишича, мазкур ҳамкорлик компаниянинг  интернет-бозордаги асосий рақиби - Amazon'дан ўзиб кетишига йўналтирилган. Шу ой бошида тақдим этилган учинчи чорак ҳисоботлари Walmart'нинг рақибидан доимий ортда қолаётганини тасдиқламоқда. 

Google шунингдек онлайн-дўконлар фаолиятини ҳам кенгайтиришга интилмоқда.