SpaceX ва Tesla раҳбари Илон Маск коинотга парвоз учун мўлжалланган ва ўз компанияси томонидан ишлаб чиқилган илк скафандрнинг суратини тақдим этди. 

Маск бу ҳақда Instagram’даги саҳифасида маълум қилган.

«SpaceX’дан биринчи скафандрнинг сурати», - дея ёзди тадбиркор.

Унинг сўзларига кўра, скафандр пневмо-вакуум синовларидан муваффақиятли ўтган.

 

A post shared by Elon Musk (@elonmusk) on

Маскнинг қўшимча қилишича, қийинчилик костюмнинг унинг хусусиятларига зарар етказмаган ҳолда ташқи кўриниши чиройли бўлишини сақлаб қолиш билан боғлиқ бўлган.

Аввалроқ Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилгани хабар берилганди.