Ҳиндистон шимолида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида йўловчи поездининг 6 та вагони рельслардан чиқиб кетди. Фалокат оқибатида 74 одам жароҳат олган, деб хабар бермоқда маҳаллий ОАВга иқтибос келтирган ҳолда “РИА Новости” ахборот агентлиги.    

Воқеа 23 август эрталаб Уттар-Прадеш штатида юз берган. Kaifiyat Express поезди Аурайя шаҳри яқинида самосвал билан тўқнашиб кетган.

Маҳаллий ҳукумат жароҳатланганлар сонини тасдиқлаган. Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, худди шу штатда 19 августда йўловчи поезднинг 13 та вагони темир йўл изларидан чиқиши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлганди ва 50 дан кўпроқ киши жароҳат олганди.