Бугун, 23 август куни Италиянинг Монтикьяри шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси ҳам иштирок этади, деб маълум қилмоқда KUN.UZ манбаси. Апеннин ярим оролида ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида Данил Евдокимов, Алексей Фомовский ҳамда Ольга Жантугановалар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишади.  

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 20 август санасида Италияга жўнаб кетишганди ва мусобақага тайёргарликнинг сўнгги босқичини Монтикьяри шаҳрида олиб боришди. Жаҳон чемпионати 27 августга қадар давом этади. Биз эса унда иштирок этадиган ўзбекистонлик ёш велоспортчиларга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.