КХДР етакчиси Ким Чен Ин кимёвий материаллар илмий институтига борди ва қаттиқ ёқилғидаги ракета двигателлари ҳамда жанговар каллаклар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳақида буйруқ берди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги хабар қилмоқда.

«Унинг буйруғига кўра, институт қаттиқ ёқилғидаги ракета двигателлари ва углерод ҳамда аралаш материаллардан фойдаланган ҳолда жанговар каллаклар ишлаб чиқаришни кўпайтиради», - дейилади хабарда.

Аввалроқ Пхеньян АҚШ ва Жанубий Кореянинг ҳарбий машқларини кузатаётгани ҳамда фитна ҳаракати рўй берадиган бўлса, огоҳлантирувчи зарба беришга тайёрлиги маълум қилинганди.