Американинг дунёга машҳур фастфуд ресторанлари эгаси McDonalds компанияси Ҳиндистондаги 169 та ресторанини ёпишга қарор қилди. Бунга франчайзинг компанияси ва фастфуд тармоғи раҳбарияти ўртасидаги келишмовчилик сабаб бўлган.

Шундай қилиб, франшиза келишуви бекор қилингани сабабли Шимолий ва Шарқий Ҳиндистондаги овқатланиш шохобчалари ёпилади, деб хабар қилмоқда AP.

Компания раҳбариятининг қайд этишича, унинг ҳамкори Connaught Plaza Restaurants франчайзинг келишуви шартларини бузган, шу муносабат билан компаниялар ўртасида ҳамкорликни давом эттириш имконсиз деб топилди.  

Хабар қилинишича, "Макдоналдс" Шимолий Ҳиндистонда фаолиятини қайта тиклаш учун янги ҳамкор қидирмоқда. Таъкидланишича, бу ҳолат мамлакатнинг бошқа ҳудудларидаги ушбу фастфуд ресторанлари фаолиятига таъсир қилмайди.