Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий ва Ироқ Курдистони раҳбари Маъсуд Барзоний билан учрашди. Бу унинг ушбу мамлакатга ташрифи давомида юз берди, деб хабар бермоқда ҳарбий маҳкама матбуот хизмати.

Мэттис ал-Ободий билан суҳбат давомида хавфсизлик ва терроризм билан кураш соҳасидаги ҳамкорликни тасдиқлади.

Бундан ташқари, Пентагон раҳбари Барзоний билан ИШИД террорчилик гуруҳи билан кураш масаласини муҳокама этган.

Аввалроқ Пентагон раҳбари Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келгани хабар берилганди.