“ПСЖ” клуби ҳужумчиси Неймар у шартнома мажбуриятларини бажармаганлигини важ қилиб, “Барселона”нинг унга қарши судга шикоят қилиш қароридан таажжубланган. Бу ҳақда унинг адвокатлари маълум қилишди.

“Маълум қиламиз, Неймар ва унинг адвокатлари “Барселона”нинг маҳаллий судлар орқали пул ундирмоқчилигидан хабардорлар. Расмий билдириш олиниб, барча деталлар ўрганиб чиқилгандан кейин ҳимоячилар белгиланган тартибда барча зарур қадамларни амалга оширадилар. 

2016 йилда шартнома бажарилиши билан боғлиқ бонусларга келсак, ўйинчи томондан судга ҳужжатлар тайёрлаш ва топшириш жараёнини бошлаш ташаббуси билдирилганлигини айтишни жоиз деб ҳисоблаймиз”, деб айтганлар Неймар адвокатлари.

Бундан келиб чиқиладиган бўлса, Неймар унга 2016 йилги шартномани бажариши бўйича собиқ клуби томонидан тўланмаган бонусларни ундирмоқчи.

Аввалроқ “Барселона” Неймарни шартнома мажбуриятларини бажармасликда айблагани ва ундан 8,5 млн евро талаб қилаётгани маълум қилинганди.