Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Россия президенти Владимир Путин билан Сочи шаҳридаги учрашувда маълум қилишича, Эроннинг Суриядаги хатти-ҳаракатлари бутун дунёга таҳдид туғдирмоқда.

«Эрон Суриядаги позициясини янада мустаҳкамлашга жуда ҳаракат қилмоқда. Бу Исроил, Яқин Шарқ ҳамда, менинг фикримча, бутун дунёга таҳдид туғдиради», - дея Исроил бош вазирининг сўзларини келтиради РИА Новости.

Жорий йилнинг май ойида Биньямин Нетаньяху Исроил ва АҚШ биргаликда Эронни тўхтата олиши ҳақида маълум қилганди.