Samsung компанияси янги S Pen ва катта ҳошиясиз дисплейли Galaxy Note8 смартфонини расман намойиш қилди. Бу ҳақида Hi-Tech хабар берди

Смартфон дизайни Galaxy S8 асосий флагманлар қаторига хос бўлиб, унинг ўзига хослиги - "поёнсиз"дек кўринадиган ҳошиясиз дисплей ва юқори ҳамда пастки экранлардаги кичик рамкаларида. Корпус металл асосга эга бўлиб,  мослашувчан шиша билан тўлдирилган. 

Рамкалар кичиклиги сабаб бармоқ излари сканерини орқа панелга, камеранинг ёнига кўчиришга тўғри келган. Муқобил сифатида эса Iris-сканерлари ўрнатилган. 

Смартфон корпуси IP68 стандарти бўйича ҳимояланган. Чанг, майда заррачалар ва сув қурилмага хавф туғдирмайди (у 1,5 метр чуқурликдаги сувда ярим соатга чидамли).

Galaxy Note8 ўз қаторидаги энг катта дисплейга эга бўлди - 6,3 дюйм. У Super AMOLED технологияси бўйича ишланган бўлиб, 2960х1440 пикселга эга. Яна бир функция қолди: Always On Display — блокланган смартфонда соат ва хабарларнинг акс этиши. 

Катта дисплейда S Pen пероси билан ишлаш қулай - бу Note қаторнинг асосий "фишкаси". Перо аввалги смартфонларга қараганда ингичкароқ уч ва кўпроқ босим даражасига эга бўлган. S Pen ёрдамида хабарлар ёзиш, расм чизиш, смартфонни бошқариш ва бошқа кўплаб ишларни тезда амалга ошириш мумкин. 

Galaxy Note8 қурилмаси Samsung қаторида илк марта асосий камеранинг икки модули билан таъминланди. Биринчи камера f/1.7 диафрагмали ва Dual Pixel технологияли кенг форматли объективга эга бўлди. Иккинчи камера тасвирни икки карра оптик катталаштириш учун узун фокусли объектив билан таъминланди. Иккиси ҳам 12 мегапикселли сенсорлар ва оптик стабилизацияга эга. 

Таъкидлаш жоизки, бу қурилмадаги «Икки карра съемка» режимида бир вақтнинг ўзида иккита камерадан икки сурат олиш мумкин. 

Манбада таъкидланишича, Galaxy Note8 сотувлари сентябрь ойи ўрталарига мўлжалланган. Корпуснинг уч хил рангдаги варианти тақдим этилган: «қора олмос», «мовий сапфир» ва  «сариқ топаз».

Galaxy Note8 нархи - 1185 доллар (69 990 рубль) атрофида.

Samsung Galaxy Note8'нинг хусусиятлари:

⦁  Дисплей: 6,3 дюйм, QuadHD+ (2960x1440), Super AMOLED;
⦁  Чип:  Exynos 8895 — 2,3 ГГц частотада 4 ядро + 1,7 ГГц частотада 4 ядро;
⦁  Асосий камера: кенг форматли 12 Мп, f/1.7 + асосий 12 Мп, f/2.4;
⦁  Фронтал камера: 8 МП, диафрагма f/1.7, автофокус;
⦁  Хотира: 6 Гб оператив ва 64 Гб доимий, microSD картасини қўллаб-қувватлайди;
⦁  Аккумулятор: 3300 мАс;
⦁  Ўлчамлари: 162,2x74,8x8,5 мм;
⦁  Оғирлиги: 190 г.