«Реал» бир йўла беш нафар футболчи ва жамоа бош мураббийи Зайнидин Зидан билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, деб ёзади Marca.

Манба берган футболчилар рўйхатида Иско, Марко Асенсио, Карим Бензема, Марсело, Дани Карвахал ва Рафаэл Варан номлари тилга олинган.

Асенсиога шартномани 2023 йилга қадар узайтириш таклиф қилинади, Бенземага – 2021 йилгача, қолганларга – 2022 йилга қадар. Зиданга эса «Реал»да 2020 йилгача қолиш таклиф қилинади.

Шу билан бирга янги шартнома шартларига кўра, Исконинг шартномасида кўрсатиб ўтилган товон пули 700 миллион еврони ташкил қилади.