Жанубий Корея ҳукумати мулоқот каналларини қайта тиклаш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш орқали КХДР билан ярашишга ҳаракат қилишда давом этмоқда. Бу ҳақида 23 август куни Жанубий Корея уюшма вазири Чо Мён Кён президент Мун Чжэ Иннинг ташқи сиёсий масалаларга бағишланган брифингида маълум қилди. 

"Икки Корея ўртасидаги ечилмаган муаммоларни енгиб ўтиш учун ҳукумат мамлакатлараро мулоқотни йўлга қўйишга ҳаракат қилади, ҳарбий музокаралар ва ажратилган оилаларни бирлаштириш масаласига доир музокаралар ҳам шулар жумласидандир", - дея вазирнинг сўзларини келтиради Yonhap агентлиги. 

"Жанубий Корея шошилинч гуманитар ёрдам масалалари, шунингдек Шимолда қўлга олинган кишилар масалаларини ҳал қилиш билан бир қаторда Шимолий Корея фуқаролари дуч келаётган вазиятни яхшилаш учун ҳам инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга ҳаракат қилади", - қўшимча қилди у.

Июнь ойида Сеул Корея ярим оролидаги зиддият даражасини пасайтириш мақсадида Пхеньянга икки мамлакат ҳарбийлари ўртасида музокаралар бошлаш, шунингдек 1950-1953 йиллардаги уруш натижасида ажралган оилалар учрашувларини қайта тиклашни таклиф қилганди. Пхеньян бу мурожаатларни буткул рад этган.