Суриянинг Хама вилоятига берилган авиазарбалар оқибатида 2 та қишлоқ вайрон бўлди, 50 киши ҳалок бўлди, улардан кўпчилигини аёллар ва болалар ташкил этади, деб хабар берди “Анадолу” ахборот агентлиги. 

ОАВ маълумотларига кўра, ИШИД террорчилик гуруҳи назоратида бўлган Рувайда ва Мустариха қишлоқлари аҳолисига қарши кассетали бомбалар қўлланган. Суриянинг бу вилоятида тиббиёт муассасалари бўлмаганлиги сабабли  жароҳатланганлар даволанишсиз қолганлар.

Авиаҳужумни ким уюштиргани номаълумлигича қолмоқда.