Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида номаълум шахс А.Навоий кўчаси 44-уйда жойлашган “Grand Mobile Set” МЧЖга қарашли дўконга калит танлаш йўли билан кириб, у ердан кўп сонли мобиль телефон аппаратларини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Яъни, Тошкент вилояти Зангиота тумани Бешракат маҳалласида яшовчи,  1986 йилда туғилган А.Ғ.га тегишли умумий қиймати 9.200.000 сўмлик 13 дона “Samsung”, 2 дона “iPhone”, 1 дона “Xiaomi”, 2 дона “HTC”, 8 дона “Nokia”, 2 дона “Seria”, 5 дона “Blackberry” русумли мобиль телефонларини ўғирлаб кетган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида мазкур жиноятни Шайхонтоҳур туманида яшовчи, ишламайдиган, муқаддам судланган, 1990 йилда туғилган Ш.Б содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.