27 сентябрь куни Тошкентда Mobicon 2017 халқаро мобиль анжумани бўлиб ўтади. Тадбирда мобиль соҳанинг етакчи экспертлари: Beeline Uzbekistan, Яндекс ва Одноклассники, Беларуснинг UFOX SMM-агентлиги вакиллари қатнашади. Ўзбекистонда илк бора Google’нинг Ирландиядан вакили Абдулла Ойдин чиқиш қилади. Глобал дастурлар менежери Google ва Adwords билан ишлашнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида гапириб беради.

Қозоғистондан Тошкентга бирданига икки меҳмон - CEO Select Communication Group асосчиси Виктор Елисеев ҳамда Қозоғистон Интернет Бизнеси ва Мобиль тижорат Ассоциацияси Президенти Константин Горожанкин келади. Mobicon 2017 доирасида бир кун ичида 20 дан ортиқ спикерлар чиқиш қилади.

Тадбир ташкилотчиси Ledokol Group компанияси, бош ҳомий - Beeline Uzbekistan. Анжуман Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги расмий кўмагида ташкил этилмоқда. Бош ахборот ҳомийси Яндекс компанияси. Mobicon 2017 ҳомийлари: Click, Alissium ва IMG компаниялари.  

Анжуманнинг SMM-қўллаб-қувватлови – AFRICA агентлиги, стратегик шериклар – Uzinfocom ҳамда Motivation Group, IT-шерик – Webnow студияси. Tashkent Advertising Association шериклик кўмагини амалга оширмоқда.

Mobicon 2017 эрталаб соат 9.00да бошланади ва 17.00да якунига етади. Анжуманга барча хоҳловчилар бепул тарзда келишлари мумкин, улар аввал сайтда рўйхатдан ўтишлари ҳамда электрон манзилга таклифнома олишлари лозим. Меҳмонлар сони чекланган, шунинг учун эшитувчи сифатида рўйхатдан ўтишга шошилинг.

Эртаси куни, 28 сентябрда Беларуснинг етакчи SMM-агентлиги – UFOX компанияси асосчилари семинари (http://mobicon.uz/seminar/) бўлиб ўтади. Семинарда UFOX вакиллари ижтимоий тармоқлардан мижозларни SMM ёрдамида жалб этиш сирлари билан ўртоқлашишади. Ижтимоий тармоқлар бўйича амалий WORKSHOP Инконель БМда 10.00 дан 17.00 га қадар ўтказилади.

Анжуман расмий сайти: http://mobicon.uz

Ўтказиш жойи: International Hotel Tashkent

Сана: 27 сентябрь 9.00 дан 17.00 гача.

Реклама ҳуқуқи асосида