Тожикистон ва Хитой 2020 йилга келиб товар айланмаси ҳажмини 3 млрд долларга етказиш ниятида. Бу ҳақда Тожикистон Савдо-саноат палатаси раиси Шариф Саид Душанбеда бўлиб ўтган бизнес-форум вақтида маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, Тожикистон ва ХХР ўртасида яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланганидан сўнг, товар айланмаси бир неча мартага ошди, минтақалараро ва сармоявий ҳамкорлик кенгайди. Тожикистон Савдо-саноат палатаси раисининг айтишича, мамлакатлар ШҲТ доирасида фаол ҳамкорлик қилмоқда.

Саиднинг сўзларига кўра, Тожикистон ҳукумати бозор тузилмалари, сармоявий муҳит, хусусий секторнинг ривожини қўллаб-қувватлаш учун ижобий шароитлар яратган. Мамлакат йирик инвестиция лойиҳаларига эга бўлиб, улар фақатгина ташқи капиталларни жалб этиш орқали амалга оширилиши мумкин.