АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, КХДР етакчиси Ким Чен Ин Қўшма Штатларни ҳурмат қилишни бошлади, деб хабар бермоқда Reuters.

Трамп бу ҳақда Финиксдаги чиқиши давомида маълум қилган.

«Менинг фикримча, Ким Чен Ин бизни ҳурмат қилишни бошлади, бу ижобий ўзгариш», - деган Трамп.

Аввалроқ АҚШ туфайли Корея ярим оролида уруш чиқиши мумкин экани маълум қилинганди.