Туркманистонда дори-дармон нархлари ҳозирча фақат давлат дорихоналарида кўрсатилмоқда. Хусусий дорихоналарда бундай қилишдан воз кечилди, деб хабар бермоқда “Хроника Туркменистана” нашри. 
     
Сотувчилар буни нархларни қимматлашиш томонга тез-тез алмаштиришга тўғри келаётгани билан тушунтиришмоқда. 2016 йилга нисбатан дори-дармонлар нархи 2 баробарга ошган.

Бундан ташқари, охирги вақтда дорихоналарда томчилатиб дори юборишда қўлланиладиган физиологик эритмаларни (физраствор) топиш амримаҳол бўлиб қолган. Улар хориждан келтирилган ингредиентлардан Туркманистоннинг ўзида тайёрланган. Бироқ, таъкидланишича, айни вақтда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигида бу ингредиентларни сотиб олиш учун маблағ етишмаяпти.