Президентнинг 23.08.2017 йилдаги ПҚ-3234-сон «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолиятини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди, деб хабар бермоқда Norma.uz.
 
2012 йилда ташкил этиган Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг таркиби янгиланди. Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг ҳудудий бўлинмаларини ташкил этишга қарор қилинди. Ҳудудий бўлинмаларнинг намунавий таркиби тасдиқланди.
 
Кенгашлар маслаҳат-кенгаш органлари бўлиб, улар депутатлар, фан ва санъат арбоблари, ННТ вакиллари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари, ижодий жамоалар аъзоларидан таркиб топади. Улар жамоатчилик асосида фаолият кўрсатади ва Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашига, Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ҳисобот беради.
 
Шунингдек, ҳужжат билан Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳудудий бўлинмаси томонидан ҳарбий хизматга чақириладиган ва ҳарбий хизматчиларни ҳарбий-ватанпарварлик, ахлоқий-руҳий ва маънавий-маърифий жиҳатдан тайёрлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда ҳарбий хизмат нуфузини ошириш, фуқаролар, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари   билан ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш бўйича ўтказиладиган тадбирларнинг намунавий дастури тасдиқланди.