Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2017 йилнинг 22 август куни Деҳлида Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан учрашув ўтказди. 

Учрашув ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Ҳиндистонга расмий ташрифи доирасида ўтказилди. 

Музокаралар давомида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томонлама муносабатларни кўриб чиқишди.

Абдулазиз Комилов ва Сушма Свараж икки томонлама муносабатларни янги даражага олиб чиқиши лозим бўлган “йўл харитасини” қабул қилишди.

Томонлар Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларни ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича кучайтириб бориш ҳамда икки давлатнинг ўзаро муносабатларида янги саҳифа очишга келишиб олишди.