2017 йилнинг 22 август куни Тошкент шаҳри ҳудудида 6 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 6 нафар шахс тан жароҳати олган, 1 нафар шахс вафот этган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

2017 йилнинг 22 август куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2696 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 822 тасини қўпол турдаги, 29 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 22 август куни жами 1010 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлиб, шулардан 561 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 449 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.