АҚШ Федерал савдо комиссияси (FTC) Amazon компанияси томонидан Whole Foods соғлом озиқ-овқат маҳсулотлари супермаркетлари тармоғини 13,7 млрд долларга харид қилиши билан боғлиқ келишувни маъқуллади. Бу ҳақда монополияга қарши идора сайтида хабар берилган.

Комиссиянинг текширувлар натижасида хулоса қилишича, келишув бозордаги рақобатга салбий таъсир кўрсатмайди.

Аввалроқ Amazon облигацияларига талаб ҳажми Беларусь ЯИМ билан тенг бўлгани хабар берилганди.