Россиянинг Caviar компанияси «Богатства России» янги смартфонлар коллекциясига олдиндан буюртма олишни бошлади. Унда модификациялашган iPhone 8 қаҳрабо, қайин ва нефтли корпусларда намойиш қилинади. Бу ҳақида бренд матбуот хизмати маълумотига асосланиб, «Лента.ру» хабар берди. Дизайнерлар «Россиянинг асл табиий бойликларининг хилма-хиллигини» шу тариқа намойиш қилишмоқчи. 

«Бу сафар биз чегараларни кенгайтириб, бутун дунёга Россия бойликлари сифатида танилган ноёб материалларни қўллаш усулини топишга қарор қилдик. Қайин қобиғи ёки нефтдан ишланган корпусга эга iPhone 8'ни кўз олдингизга келтира олармидингиз? Қаҳрабодан-чи?», - деди бренд вакили. У янги смартфонлар дизайни "мисли кўрилмаган технологик қарор" эканини қўшимча қилди. 

Смартфонлар нархи 199 минг рублдан бошланади. 

Caviar компаниясига италиялик заргар Илия Жакометти томонидан асос солинган. У ўзининг биринчи декорли смартфонини 2001 йилда тақдим этган.