Япония Мудофаа кучлари 24 август куни 3 кунлик машғулотларга киришди. The Strairs Times 2,4 минг аскар қатнашаётган бу машғулотлар Корея ярим оролида юзага келган таранг вазият фонида ўтказилаётганига эътибор қаратган.

Фудзияма тоғлари яқинидаги ҳудудда бошланган машғулотларни ўтказишдан мақсад — қуролли кучларни эҳтимолий ҳужумларга тайёрлаш ҳисобланади. 

«Япон ва Жанубий Хитой денгизидаги ҳудудлар мақомини белгилашда, шунингдек, Шимолий Корея ҳукумати баллистик ракеталар ва ядро қуролини такомиллаштиришда давом этиши билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Шунингдек, Россия Узоқ Шарқда ҳарбийларини сақлаб турибди», — дея изоҳ берган Япония Мудофаа кучлари расмийси Кодзи Ямадзаки.