«Ницца» футболчиси Жан-Мишел Серининг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Франклин Мала «ПСЖ» вакиллари ўз мижозининг «Барселона»га ўтиши бўйича музокараларга аралашган, уларнинг мақсади футболчининг трансферига тўсиқ бўлиш эди.

«Келишувга эришишга яқин эдик, «Барселона» ва «Ницца» музокаралар ўтказаётганди. Сешанба куни каталонлар жамоаси вакиллари Францияга келишди, улар трансфернинг техник жиҳатларини муҳокама қилиш учун келишганди. Аммо 3 кун олдин «ПСЖ» алоқага чиқиб, «Ницца»дан Серини сўрашди, бундан мақсад, улар футболчи «Барселона»га ўтишига тўсиқ қўймоқчи бўлди», — деган агент RAC 1 эфирида. 

23 август куни «Барселона» Серини трансфер қилмаслиги маълум бўлди, улар бу қарорни ушбу футболчи таркибни кучайтиришига ишонч билдирилмагани билан изоҳлашди.

Эслатиб ўтамиз, Каталония жамоаси ёзги трансферлар бошида Париждан Марко Верраттини сотиб олиш учун ҳаракат олиб боришди. Жамоа футболчининг ўзини Испанияга кўчиб ўтишга кўндиришди, футболчи бойкот эълон қилди, аммо клуб раҳбарияти уни олиб қолишга муваффақ бўлишди. Париж жамоаси шундан сўнг «қарши» ҳужумга ўтди ва Неймарни «Барселона»дан сотиб олди. Буни ОАВда ўзига хос «қасос» дея баҳолашди.