Бельгия федерал прокуратураси жорий йилнинг бошидан террористик фаолиятга доир 189 иш очди, ойига ўртача 23 янги маълумот келиб тушмоқда. Бу ҳақида прокуратура маълумотларига асосланиб, De Tijd газетаси хабар берди. 

Манбага кўра, очилган жиноий терговлар сони бўйича 2015 йилда рекорд натижа қайд этилган - ўша йили умумий ҳисобда террорчиликда гумон қилинаётганларга нисбатан 313 иш очилганди. Бу асосан Суриядаги урушга йўл олган бельгиялик фуқаролар билан боғлиқ, дейилади нашрда. Янги терговлар эса, асосан ҳеч қачон Сурияда бўлмаган ёш "уй террорчилари" билан боғлиқ. 

Бундан аввал RTL телерадиокомпанияси Бельгия ИИВга асосланиб, 2017 йил ҳолатига кўра, қиролликда полициянинг маълумотлар базасида террорчилар билан алоқадорликда гумон қилинаётган 18 884 киши қайд этилганини маълум қилганди. Булардан 2,2 мингдан зиёд кишига радикаллашувга йўлиққан ва агрессияни амалга оширишга тайёр шахс сифатида қаралмоқда.