Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле «Барселона»га ўтади. Бу ҳақда beIN Sports телеканали хабар тарқатди.

Хабар қилинишича, «Боруссия» каталонияликларнинг ушбу футболчи учун 120 миллион евро ва 20 миллион евролик таклифини қабул қилган.

Футболчининг ўзи эса «Барселона» билан 5 йиллик шартнома бўйича келишувга эришиб бўлган.