Бразилия шимоли-шарқида йўловчи кемасининг фалокатга учраши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Ҳаммаси бўлиб кема бортида 130 киши бўлган. 21 киши қутқариб қолинган, қолганлар қидирилмоқда.

Кема маҳаллий вақт билан соат 6:30да, йўлга тушгандан ярим соат ўтиб Тодус-ус-Сантрос бўғозида чўкиб кетган.

Бундан аввалроқ Бразилия шимолида йўловчи пароми кучли шторм вақтида Шингу дарёсида чўкиб кетганди. Кема бортида бўлган 70 кишидан 25 нафаригина қутқариб қолинган.