АҚШ президенти Дональд Трампнинг ОАВларига вақти-вақти билан хуружлари танқидга учраган телеканаллар ва нашрлар бизнеси учун фойдали бўлмоқда. Бу ҳақда CNN International раҳбари Тони Маддокс шундай фикр билдирди, деб ёзмоқда Hollywood Reporter.

«Агар сиз Трамп асосан CNN, The New York Times, The Washington Post, Saturday Night Live...кабиларни танқид қилаётганини кўрсангиз — [ушбу ОАВнинг ҳар бири] томошалар сони ортгани, савдолар кўпайганига эришган», — деган Маддокс.

Тони Маддокс

Унинг сўзларига кўра, агар Трамп кимнидир «фейк (сохта) янгиликлар» деб атаса, бу унинг учун «дунё охир» бўлганини англатмайди. Маддокснинг қўшимча қилишича, Америка президенти ва CNN ўртасидаги жанжаллардан сўнг, телеканал рейтинги рекорд даражага етган. 

«У бизнес учун фойдали», — деб хулоса қилган CNN International.

Аввалроқ, АҚШ Конгресси Трампнинг CNN телеканалига босимини ўрганишга чақирган эди.