23 августда Германиянинг Оснабрюк шаҳрида автобус иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Германияда ҳосил теримида ишлаётган 44 нафар руминиялик жабрланди. Жабрланувчилар асосан аёллардан иборат. Бу ҳақда NDR нашри хабар бермоқда

Маълум қилинишича, жароҳатланганлардан 6 нафари оғир аҳволда.

Полициянинг хабар қилишича, автобус ҳайдовчиси айлана шаклидаги чорраҳада техник носозлик туфайли бошқарувни қўлдан чиқарган.

ЙТҲ оқибатида 50 кишини олиб кетаётган автобус ён бошига ағдарилган. Бир йўловчи ўриндиқлар орасида сиқилиб қолгани сабабли уни махсус воситалар ёрдамида чиқаришга тўғри келган. Йўловчиларни қутқариш операциясида кўплаб қутқарувчилардан ташқари, ўт ўчирувчилар, полициячилар ва ҳаттоки учта қутқарув вертолёти иштирок этган.