Хитой тижорат вазирлиги вакили Гао Фэннинг баёнот беришича, АҚШ ХХРга нисбатан тергов олиб боришда ички қонунчиликдан фойдаланиши «халқаро савдо тизимини бузади ва Хитой ҳамда АҚШ ўртасидаги иқтисодий ва савдо алоқаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни йўққа чиқаради». CNN телеканали шу ҳақда хабар қилмоқда.

Аввалроқ, АҚШ савдо вакили Роберт Лайтхазер Хитойга нисбатан тергов ишлари бошланганини маълум қилган эди. Бунга Хитой томонининг Америка технологиялари ва интеллектуал мулкини ўғирлагани ҳақидаги даъволар сабаб бўлди. 

Америка қонунчилигига кўра, президент Трамп шу ҳолатдан келиб чиққан ҳолда Хитойдан Қўшма Штатларга келтириладиган маҳсулотларга тўловларни жорий қилиши мумкин.